Компания ҳақида Тарихий саналар Сертификатлар Сиёсат Диққат ТАНЛОВ!!!

Хуш келибсиз!

  • «Ўз-Донг Янг Ко» Ўзбек-Корея қўшма корхонаси 1996 йил Жанубий Кореянинг «Донг Янг Евха Индастриз Ко ЛТД» корхонаси ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ўртасида имзоланган келишувдан сўнг ўз фаолиятини бошлади.
  • Корхона «GM-O`zbekiston» заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган Nexia, Damas, Matiz, Spark, Cobalt ва Gentra автомобилларини ички қоплама деталлари билан таъминлаб бериш учун ташкил этилган. Ушбу ташаббус орқали автомобил деталларини импорт хажмини қисқартириш ва бу билан давлат валюта захирасини тежаб қолиш кўзда тутилган, шунингдек янги ишчи ўринлар яратиш мўлжалланган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун керакли бутловчи қисмларни махаллий корхоналарда ишлаб чиқариш дастури амалга оширилди.
  • Корхонада асосан автомобил ички жихоз деталлари ишлаб чиқарилади. Булар қаторига эшик ички қопламалари, автомобил том қопламалари, пол тўшамалари киради. Булардан ташқари ҳозирда автомобил ўриндиклари учун ғилофлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
  • Корхона илғор компаниялардан бўлган Жанубий Кореянинг «Донг Кванг Тек Ко ЛТД» технологиялари ва «Hosung» компанияси томонидан тайёрланган пресслаш ускуналари билан жихозланган. «Донг Кванг Тек Ко ЛТД» заводларида ўз малакаларини ошириб қайтган корхона ишчи-ходимлари ўзларининг касбий махоратларини юқори даражалилиги билан ажралиб турадилар. Корхонада 800 дан зиёд ишчи ва хизматчилар ишлайдилар.
  • 2007 йил корхонада ISO 9001:2000 халқаро стандартига мувофиқлик сифат тизимини бошқариш йўлга қўйилди. Корхонада кўпчиғириқли сифат текшириш тизими йўлга қўйилган – хом ашё сифатини уни кириб келишидан тортиб то корхона томонидан ишлаб чиқарилган тайёр махсулотларгача назоратлари кучайтирилган.
  • 2008 йил ишлаб чиқариш натижаларига асосан корхона томонидан 2453 минг дона автомобил ички қоплама жихозлари ишлаб чиқарилган.
  • «Ўз-Донг Янг Ко» қўшма корхонасининг асосий хамкорлари сифатида «GM-Uzbekiston» автомобил заводи, «Уз-Тонг Хонг Ко» (автомобил уриндиқлари ишлаб чиқарувчи) қўшма корхоналарини эътироф этиш мумкин. Корхонада ишлаб чиқарувчи махсулотларнинг маълум қисми Ўзбекистон Республикаси худудидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи сервислар ва савдо фирмалари томонидан реализация килинади

    

Электрон почта
 
Логин
 
Парол
 

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюта курслари


Ташриф буюрувчилар
Бугун583
Кеча1907
Шу кунгача56441
1