“Аёлни улуғлаш – келажакни улуғлаш демакдир! Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир”

«Уз - Донг Янг Ко» қўшма корхонасида “Аёлни улуғлаш – келажакни улуғлаш демакдир! Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир” шиори остида семинар ташкил этилди.

Бугун хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлашга, уларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Ўтган 25 йилни сарҳисоб қилсак, бу вақт ичида аёлнинг барча жабҳада ўзини намоён қилиши учун кенг имконият яратилгани ва ўз ўрнида, хотин-қизлар ҳам бундан унумли фойдаланаётганига амин бўламиз.

Андижон вилояти Хотин-қизлар қўмитаси Андижон шахар «Уз - Донг Янг Ко» Ўзбек – Корея қўшма корхонасида  “Аёлни улуғлаш – келажакни улуғлаш демакдир! Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир” шиори остида Миллий қомусимизиннг 25 йиллик байрами муносабати билан, ­Хотин – қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, миллий ва маданий қадриятларимиз асосида ўғил - қизларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашда оналарнинг рўлини ошириш мақсадида 2017 йил 7 декабр куни семинар ташкил этилди.

Семинарда Андижон шахар хокимининг ўринбосари Р.Джурабоева ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари, Андижон шахрида фаолият юритаётган корхона ва муассасаларнинг Бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари  хамда корхонада фаолият юритаётган барча хотин-қизлар хамда корхонамизда ишлаб хозирда кексалик гаштини сураётган онахонларимиз иштирок этдилар.

Тадбирда Андижон шахар хокимининг ўринбосари хотин-қизлар  қўмитаси раиси Р.Джурабоева ва “Уз - Донг Янг Ко” қўшма корхона хотин-қизлар  қўмитаси раиси Ш.Назировалар сузга чиқдилар.

“Уз - Донг Янг Ко” қўшма корхона хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Назирова ўз нутқида қуйидагиларни баён қилди:

“Уз - Донг Янг Ко” қўшма корхонаси  хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти  2008 йил ташкил қилинган булиб, корхонамизда бошланғич ташкилот қошида «Ягона» клуби, «Мохир қуллар», «Пазандачилик» ва «Бадий хаваскорлик» тўгараклари ташкил этилган.

Семинар иштирокчиларига корхонамизнинг «Бадий хаваскорлик» тўгараги аъзолари иштирокида концерт дастури номойиш этилди.


Янги йил табриги

  in detail...

Конституциямизнинг 25 йиллигига табрикнома

  in detail...

Миллий комусимизнинг 25 йил

  in detail...

Развитие предприятия по освоению новых моделей

С начало текущего года во время трудового отпуска совместно со специалистами материнской компании «Донг Кванг Тек» (Республика Корея) проведены монтажные работы по установке и наладке нового оборудования для деталей интерьера автомобиля Т-250.

  in detail...

Technical department

Технический отдел оказал помощь в процессе внедрения на предприятии стандарты ISO 9001, ISO 14001 , OHSAS 18001 и ISO/TS 16949.

  in detail...

    

E-mail
 
Login
 
Password
 

Все о погоде - Pogoda.uz

Exchange Course


Visitors
Today966
Yesterday657
Total20968
1