Техник бўлим

Техник бўлим “Уз Донг Янг Ко” МЧЖ корхонасининг етакчи бўлимларидан хисобланади. Ушбу бўлим корхонада ишлаб чиқаришни тўғри ташкиллаштириш, корхона ишчи қувватларини хисоблаб чиқиш ва уни тўғри тақсимлаш, зарурий ишчи кучлари ва материалларни хисоблаб чиқилишида мухим рол ўйнайди. Техник бўлим фаолияти даврида халқаро ишлаб чиқариш саноатларига жорий қилинган ISO 9001, ISO 14001 , OHSAS 18001 ва ISO/TS 16949 стандартларини корхонамизга татбиқ қилинишида муносиб хиссасини қўшди. Корхонамиз 1997 йилдан бошлаб иш фаолиятини бошланган бўлса шу муддат ичида бўлимимиз корхонамизда

TICO, NEXIA, DAMAS, MATIZ, SPARK, LACETTI, COBALT енгил автомобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйилишида барча техник хужжатларни ишлаб чиқди ва технологик жараённи тўғри ташкил қила олди.

Техник бўлим корхона меъёрий – техник хужжатларни ишлаб чиқилишида, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг технологик жараёнини назорат қилинишида, режаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун фан техника ютуқларидан унумли фойдаланади.

Техник бўлим ресурслардан унумли ва тежамкорлик билан фойдаланишда корхона равнақи учун истиқболли таклифлар киритмоқда. Корхонадаги дастгохлар ва ишчи кучларининг иш унумдорлигин ошириш ва сифатли махсулот ишлаб чиқариш учун изланишлар олиб бормоқда. Аниқланган яроқсиз махсулотларни келиб чиқиш сабабларини ўз вақтида аниқлаб уни бартараф қилинишида керакли омиллардан фойдаланмоқда.

Техник бўлим томонидан 2011 йилда SPARK автомобиллари ўриндиқ ғилофларини тикилиш технологиясини ўрганиб, уни ишлаб чиқаришга татбиқ қилишда мухим ишларни амалга оширди.

Шу кунгача ушбу моделдаги ва бошқа турдаги яъни NEXIA, MATIZ, SPARK ва DAMAS автомобиллари ўриндиқ ғилофларини бизнинг ғилофлар бўйича асосий истеъмолчимиз хисобланган “Уз Тонг Хонг Ко” қўшма корхонасига етказиб берилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган махсулотлар турини кенгайтириш мақсадида бўлимимиз томонидан қуйидаги халқ истеъмоллари молларини ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди:

1. Спорт сумкалари;

2. Енгил автомобиль ўриндиқ устки тўшамалари;

3. Автомобиль пол қопламаси тўшамалари;

4. Корхоналар учун махсус ишчи камзуллари;

5. Корхона ишчи ходимлари учун махсус униформалар;

Махсулот таннархини камайтириш ва муқобил етказиб берувчиларни топиш мақсадида корхонамиз автомобиль ўриндиқ ғилофлари материалларини етказиб бериш бўйича Россия Федерациясининг “ИСКОЖ” ОАЖ билан хамкорликни йўлга қўйди. Бу ишда бўлимимиз ушбу материалларнинг техник хужжатлари тайёрлади, синов ва ушбу материалларни оммавий ишлаб чиқаришга татбиқ қилиниш жараёнларини амалга оширди.

2013 йил “Узавтосаноат” Акциядорлик Компаниясининг Болалар спортини ривожлантириш асосида корхонамизга юклатилган 12 турдаги спорт жихозларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Булар қуйидагилар:

1. Бокс қўқоплари;

2. Снаряд қўлқоплари;

3. Бокс шлеми;

4. Бокс панжалари;

5. Бокс қоплари;

6. Бокс қопчалари;

7. Девор ёстиқчалари;

8. Машғулот манекенлари;

9. Паролонли матлар 100х1000х2000;

10. Курашчилар гилами 9000х9000;

11. Татами 9000х9000;

12. Баландликка сакрашдаги қўниш майдончаси 600х4000х5000;

Хозирда бўлимимиз ходимлари корхонамизнинг истиқболли режаларини амалга оширишда ўз вазифаларини сидкидилдан бажариб келишмокда.


Янги йил табриги

  батафсил...

“Аёлни улуғлаш – келажакни улуғлаш демакдир! Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир”

«Уз - Донг Янг Ко» қўшма корхонасида “Аёлни улуғлаш – келажакни улуғлаш демакдир! Аёл оиланинг, жамиятнинг ишончи ва таянчидир” шиори остида семинар ташкил этилди.

  батафсил...

Конституциямизнинг 25 йиллигига табрикнома

  батафсил...

Миллий комусимизнинг 25 йиллиги муносабати билан корхонамизнинг бир гурух жонкуяр ходимлари такдирландилар.

  батафсил...

Развитие предприятия по освоению новых моделей

С начало текущего года во время трудового отпуска совместно со специалистами материнской компании «Донг Кванг Тек» (Республика Корея) проведены монтажные работы по установке и наладке нового оборудования для деталей интерьера автомобиля Т-250.

  батафсил...

    

Электрон почта
 
Логин
 
Парол
 

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюта курслари


Ташриф буюрувчилар
Бугун957
Кеча657
Шу кунгача20959
1